Ўзбекистон делегацияси Ашхободга йўл олмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Ашхабад
Города мира. Ашхабад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация 9 июль куни "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Туркманистонга ташриф уюштиради, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев август ойида Туркманистонга ташриф буюриши мумкин
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрига ташриф буюради ва 2018 йил 9 июль куни "Европа Иттифоқи — Марказий Осиё" шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон президенти жорий йил август ойида Туркманистонга расмий ташриф билан бориши ҳақида хабар берган эдик.

2018 йил 29 июн куни Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон мулоқоти давомида Ўзбекистон президентини жорий йил август ойида Ашхободда бўлиб ўтадиган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитида иштирок этишга таклиф қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0