Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Мирзиёевга телефон қилиб туғилган куни билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев орасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

“Суҳбат давомида Путин ўз ҳамкасабасига мустаҳкам соғлиқ, бахт, фаровонлик ва муваффақият тилади”, - дейилган хабарда.

Суҳбатда Владимир Путин Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев бошқаруви остида иқтисодий-ижтимоий ривожланиш йўлидан ишонч билан ҳаракатланаётганини ҳамда халқаро ва ҳудудий ишларда ўзининг муҳим ўрнини эгаллаётганини қайд этди.

Ундан ташқари, Владимир Путин Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуслари эвазига, икки мамлакат муносабатлари стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилганини ҳам айтиб ўтди.

Шунингдек, Россия президенти Ўзбекистонда октябрь ойида бўлиб ўтадиган учрашув муваффақиятли ўтиши ва икки мамлакат ҳамкорлиги ҳажмини оширишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0