07:34 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Афганистана Мухаммад Ашраф Гани.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди

© Фото: пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
219 0 0

Мазкур битим 2017 йилнинг 5 декабрь куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Жорий йил 2 август куни Ўзбекистон Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида юкларни транзит ташиш тўғрисидаги Битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мазкур битим 2017 йилнинг 5 декабрь куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган.

Битим томонларнинг икки давлат ҳудуди орқали юкларни транзит ташишни амалга оширишдаги расмиятчиликларни қисқартириш ва механизмларини белгилаш бўйича ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратади.

Ушбу ҳужжат қоидаларига кўра томонлар бир-бирларига ўз давлатлари ҳудудлари орқали юкларни транзит ташиш ҳуқуқини тақдим этадилар ҳамда темир йўл орқали транзит ташишда юклар ҳажмининг олдиндан мувофиқлаштирувини амалга оширадилар.

Ҳужжат юкларни ташиш борасида қулай шароитларни яратишга, Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини ошириш ва икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Асосий мавзулар