"Толибон" Тошкентда офис очдими - Ўзбекистон ТИВ жавоби

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ Reuters толиблар вакилларига таянган ҳолда, сиёсий ҳаракат Ўзбекистон пойтахтида офисини очишини хабар қилган эди

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда "Толибон" сиёсий ҳаракатининг офиси очилишини рад этди, деб хабар берди РИА Новости.

Илгарироқ Reuters толиблар вакилларига таянган ҳолда, сиёсий ҳаракат Ўзбекистон пойтахтида офисини очишини хабар қилган эди.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" делегацияси Ўзбекистонга келди

"Бу масала муҳокама этилмаган. Ҳеч қандай офис очилаётгани йўқ", - дея аниқлик киритган суҳбатдош РИА Новости мухбири томонидан офис очилиши ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан.

Эслатиб ўтамиз, Қатар ҳудудида "Толибон" ҳаракатининг ягона расмий ваколатхонаси мавжуд. Сал олдин Қатар ҳукумати "Толибон" билан алоқа ўрнатишгани ва унинг вакилини АҚШ илтимосига биноан ўз ҳудудида қабул қилишгани ҳақида хабар тарқатишган эди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ТИВ, "Толибон" вакиллари 7-10 август кунлари Тошкентда музокара ўтказишгани, Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама этилгани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0