01:13 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
 Государственный департамент США

Вашингтон Россияга қарши санкцияларнинг биринчи қисмини эълон қилди

© Sputnik /
Сиёсат
Ҳавола олиш
Скрипаль иши (27)
1167 0 0

Вашингтон эндиликда Россияга қурол ва иккиламчи хом-ашё товарларини сотмайди. Космосда ҳамкорлик бундан мустасно. Ушбу соҳада биргаликда ҳамкорлик қилиш учун лицензия ҳар бир ҳолат учун алоҳида кўриб чиқилиб берилади

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. АҚШ томонидан "Скрипал иши" туфайли Россияга қарши киритилаётган санкциялар кредитлаш ва қатор товарлар экспортини қамраб олган, дейилади АҚШ ҳукумати эълон қилган расмий ҳужжатда.

Кутилишича, санкциялар 27 август душанба куни эълон қилинади ва кучга киради.

Санкциялар тўпламида кўзда тутилган чоралардан бири АҚШ давлат тузилмаларига Россияга "шошилинч гуманитар ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари"дан ташқари ҳар қандай ёрдам кўрсатишни, хусусан, кредит бериш ва молиявий ёрдамларни чеклайди.

Бундан ташқари, Вашингтон эндиликда Россияга қурол ва иккиламчи хом-ашё товарларини сотмайди. Космосда ҳамкорлик бундан мустасно. Ушбу соҳада биргаликда ҳамкорлик қилиш учун лицензия ҳар бир ҳолат учун алоҳида кўриб чиқилиб берилади.

Шунингдек, санкциялар пакетига кўра, Россияга миллий хавфсизлик билан боғлиқ товар ва технологиялар экспорти чекланади.

Ушбу санкцияларни қўллашга асос сифатида АҚШ Давлат департаменти томонидан "Россия ўз фуқароларига қарши <…> халқаро ҳуқуқни поймол қилган ҳолда кимёвий қуролдан фойдалангани" ҳолати аниқланганлиги келтирилган.

Санкцияларнинг бундан-да кескин бўлиши кутилаётган иккинчи пакети ноябрь ойида киритилиши мумкин. Тахмин қилинишича, ундаги чекловлар россиялик юридик шахсларни кредитлаш, товарлар экпорт-импортини қамраб олади.

Скрипаль иши

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 2018 йил 14 март куни Россия Разведка бош бошқармаси собиқ офицери Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томони шу заҳотиёқ Скрипалларнинг заҳарланишида Россиянинг қўли борлиги ҳақида таъкид билан чиқди, Россия бу айбловларни қатъий инкор қилиб келмоқда.

Россия томони бир неча маротаба тергов ишларига йўл очиб беришни ва жабрланган фуқаролар билан учраштиришни талаб қилди. Британия ҳукумати барча сўровларни жавобсиз қолдирди.

Мавзу:
Скрипаль иши (27)

Асосий мавзулар