03:27 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Пустое кресло

Катта пора сўраган Юнусобод тумани ҳокими ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди

Spuntik / Владимир Федоренко
Сиёсат
Ҳавола олиш
94910

Маълум бўлишича, Бахтиёр Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов пора олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳокимни қўлга олиш бўйича махсус операция ДХХ томонидан амалга оширилганини маълум қилган бўлса, "Кун.уз" нашри Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланганини хабар қилди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.

Бахтиёр Абдусаматов 2017 йилнинг апрел ойида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раислигидан озод этилиб, Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланган.

Асосий мавзулар