01:30 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Президент Беларуси Александр Лукашенко прибыл с официальным визитом в Ташкент

Александр Лукашенко Тошкентга етиб келди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)
31910

Беларус президенти 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи нашри.  

"Александр Лукашенкони Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди", - дейилган хабарда.

Беларус президенти 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Бўлажак олий даражадаги учрашув ва музокараларда икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, сиёсий мулоқотни, савдо-иқтисодий, инвестиция, фан ва таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган асосий йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган.

Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали дўстона алоқаларга янги суръат бахш этишга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Мавзу:
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)

Асосий мавзулар