04:14 19 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Встреча президента Узбекистана с президентом Беларуси в резиденции Куксарой

Александр Лукашенко Минскда ўзбекона услубда элчихона қуришни таклиф қилди

© Пресс-служба Александра Лукашенко
Сиёсат
Ҳавола олиш
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)
17910

Биз сизнинг элчихонангиз учун энг яхши жойни ажратиб берамиз. Сиз у ерда ўзбекона услубда чиройли элчихона қуришингиз мумкин - деди Александр Лукашенко

ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев билан тор доирада бўлиб ўтган учрашувда Беларус раҳбари Шавкат Мирзиёевга Минскда ўзбекона элчихона қуришни таклиф қилди. Бу ҳақида Беларус президентининг матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

“Сиз Минскда элчихона очдингиз. Бу, сиз бизни ўзингизга яқин кишилар деб билишингиздан даракдир, жуғрифий жиҳатдан орамиздаги масофа минглаб километр бўлса ҳам. Биз яқин халқлармиз ва сизнинг элчихонангиз учун Мустақиллик Саройи қаршисидан энг яхши жойни ажратиб берамиз. Сиз у ерда, ўз юртингизда қурилган ҳашаматли саройлар каби, ўзбекона услубда чиройли элчихона қуришингиз мумкин”, - деди Александр Лукашенко.

Шавкат Мирзиёев бунга жавобан Беларус раҳбарининг ушбу таклифи албатта кўриб чиқилишини таъкидлади.

“Беларусда элчихона очиш - узоқ вақтдан бери менинг орзуим эди. Агар бизнинг муносабатларимиз ҳақиқатдан ҳам дўстона бўлса, элчихона очиб белгиланган тартибда ишлашимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Беларус ва Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганига 25 йилдан ошган бўлса ҳам узоқ йилллар давомида Минскда Ўзбекистон элчихонаси йўқ эди. Янги элчихона 2018 йилнинг май ойида ўз фаолиятини бошлади.  Ўшанда Беларус раҳбари Ўзбекистон элчихонаси учун шаҳарнинг энг яхши ҳудудидан жой ажратишни ваъда берган эди.

Мавзу:
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи (13)

Асосий мавзулар