19:49 21 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB125.56
  • EUR9451.28
  • USD8277.53
Посол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси “Ўзбекнефтегаз” АЖга раис этиб тайинланди

Sputnik
Сиёсат
Ҳавола олиш
30701

Баҳром Ашрафханов 2016 йилдан бошлаб дипломатик ваколатларини амалга оширганди, у янги лавозимда Алишер Султоновни алмаштирди.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашраханов “Ўзбекнефтегаз” компанияси бошқарув раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири ТИВга асосланган ҳолда.

Ашрафхонов 2016 йил февралидан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди. У Молия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, 2005—2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 2007 йилдан 2016 йилгача Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Ашрафханов янги лавозимда Алишер Султоновни алмаштирди. Султонов шу йил 20 августида ҳукумат кортежида Бекободдан Тошкентга келаётганда ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилганди.

Асосий мавзулар