04:21 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Переговоры в широком кругу Узбекистан - Индия

Ўзбекистон инновациялар соҳасида Ҳиндистон тажрибасини ўрганади

© Пресс-служба
Сиёсат
Ҳавола олиш
98 0 0

Ўзбекистон инновациялар ва юқор  технологиялар соҳасида Ҳиндистон тажрибасини ўрганади.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокараларни кенг доирада давом эттирди, деб хабар қилмоқда президенти матбуот хизмати.    

Ҳиндистон кўп аҳоли ва улкан иқтисодий имкониятларга эга, саноати ривожланган мамлакат. Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Юқори технологиялар, инновациялар,  дастурлаш, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор ҳисобланади.

"Бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратаётган Ўзбекистон учун Ҳиндистоннинг тажрибаси ва технологиялари муҳим. Ҳиндистон учун ҳам изчил ривожланаётган, инвесторларни қўллаб-қувватлаётган Ўзбекистон истиқболли ҳамкор", - дейилган хабарда.  

Музокарда савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, юқори технологиялар, тиббиёт, фармацевтика, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари муҳокама қилинди.

Мавзу бўйича

Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи

Асосий мавзулар