Мирзиёев пахтани ёмғирли кунларга қолдирмай териб олиш бўйича топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил посетил Букинский район Ташкентской области
Шавкат Мирзиёев посетил посетил Букинский район Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарурлигини қайд этган. "Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади", деб таъкидлаган давлат раҳбари

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўка туманидаги "Валихон ота" фермер хўжалигига ташриф буюрди ва фермерлар билан мулоқотда бу йилги пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Жорий йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида Мирзиёев ғўза ривожини жадаллаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам зарур агротехник тадбирлар амалга оширилди. Вилоятда қарийб 76 минг гектар, Бўка туманида салкам 13 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни кунларда пахта терими давом этмоқда. 

Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Пахта мавсуми: мажбурий меҳнатга ундаш бўйича 410та мурожаат келиб тушди

Бу йилги об-ҳаво пахтачилик учун ноқулай келди. Сув кам, зараркунанда ҳашаротлар кўп бўлди. Пахта ривожи кечикди. 

Мирзиёев ҳамма соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқ манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилишини таъкидлади. 

"Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак. Эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарур. Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади", деб айтган Мирзиёев.

Бу йил Тошкент вилоятида бир килограмм терилган пахта учун минг сўмдан зиёд пул тўланмоқда.

Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, бунинг учун пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0