05:18 21 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Мирзиёев встретился с министром экономического развития России Максимом Орешкиным

Шавкат Мирзиёев Россия иқтисодий ривожланиш вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
128 0 0

Максим Орешкин Шавкат Мирзиёевга Владимир Путин ва Дмитрий Медведевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан  келган Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти меҳмонни қутлар экан, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Хусусан Ўзбекистон ва Россия орасида сўнгги йил давомида 80 дан ортиқ юқори даражали ташрифлар амалга оширилгани,  Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг 28 субъекти билан шериклик муносабатларини йўлга қўйилгани ҳамда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 % дан ошгани қайд этилди.

Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак давлат ташрифи кун тартибидаги иқтисодий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий ривожланиш вазири давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳамда Ҳукумат Раиси Дмитрий Медведевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Асосий мавзулар

  • Эксперт по управлению проектами, управляющий партнёр Osokins Consulting Роман Осокин

    Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро форумда иштирок этган эксперт Роман Осокин форум ҳақидаги фикрлари ва келгусида нималарга эътибор қаратиш кераклиги хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди

    357
  • Хонанда Муниса Ризаева

    Аризага кўра, концерт ташкилотчиси Муниса Ризаеванинг ишончига кириб, Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларида ўтказилган концерт дастуридан тушган жами 18 минг АҚШ долларига тенг гонорарни ўзлаштириб юборган

    711
  • Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций.

    2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

    849