Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

© Sputnik / Алексей ДружининВо время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров
Во время подписания документов по итогам российско-узбекистанских переговоров  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маросимда давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Кўксаройда Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин: Ўзбекистон иқтисодиётида ва ўзбек халқи ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар рўй беради

Россия президенти Ўзбекистонга ташрифи давомида қуйидаги икки томонлама ҳужжатлар имзоланди:

- Иқтисодий ҳамкорлик бўйича 2019-2024 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастури ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси;

- “Суффа” радиоастраномик обсерваторияси номли халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил этиш бўйича ҳаракатлар режаси йўл харитаси;

- Саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ҳамкорлик ҳукуматлараро битим;

- Ўзбекистон Мустақилиги инвестицион блоки доирасида Мустақилликнинг 25 йиллиги конини ўрганиш ва ишлатиш орқали Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш бўйича 1-сонли қўшимча битим;

- “Ўзбекнефтегаз” АЖ билан “Лукойл” ОЖ ўртасида англашув меморандум;

- Маданий-гуманитар соҳаларда 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастур;

- Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг олий таълим бўйича муассасалари филиалларини ташкил этиш ва улар фаолиятини юритиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари кенгаши билан Россия ректорлари иттифоқи Умумроссия жамоят ташкилоти ўртасида битимни ҳамда Ўзбекистон миллий университет билан Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида фанлараро илмий марказини ташкил этиш тўғрисида битим;

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бошланди

- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Москва давлат халқаро муносабатлар ўртасида Ўзбекистон Республикасида мазкур институт филиалини очиш тўғрисида битим;

- Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома;

- Ижтимоий меҳнат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идораралараро меморандум;

- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан Россия Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қўшма баёнотни имзолашди.

Янгиликлар лентаси
0