Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қозоғистонга "меҳмонга ўтиб" келишди

© Пресс-служба президента КазахстанаПрезиденты Казахстана Нурсултан Назарбаев, Российской Федерации Владимир Путин и Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёевым
Президенты Казахстана Нурсултан Назарбаев, Российской Федерации Владимир Путин и Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви Тошкентга чегарадош бўлган Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Владимир Путин ва Нурсултон Назарбаев билан норасмий учрашувди иштирок этди. Учрашув Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида, Туркистон вилоятининг Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.  

“Шанба куни Қозоғистоннинг Сарыагаш шаҳрида – Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбаевларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбарлари уч мамлакатнинг иқтисодий, гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ва бошқа масалаларини муҳокама қилишмоқда”, - дейилган Кремль  хабарида.

Шунингдек учрашувда Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик масалалари кўриб ҳам муҳокама қилинди.

Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу норасмий учрашув Қозоғистоннинг Тошкент билан чегарадош бўлган Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

© Пресс-служба президента КазахстанаСарыагаш шаҳрида Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбаевларнинг норасмий учрашуви.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қозоғистонга меҳмонга ўтиб келишди - Sputnik Ўзбекистон
Сарыагаш шаҳрида Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбаевларнинг норасмий учрашуви.

Эслатиб ўтамиз, 18-19 октябрь кунлари Владимир Путин Ўзбекистонда давлат ташрифи бўлиб ўтган эди. Ташриф доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Россия бизнес форумида умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган 800 дан ортиқ ҳужжатлар имоланди.

Янгиликлар лентаси
0