15:11 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Сиёсат
Ҳавола олиш
207 0 0

Давлат раҳбари Хоразмда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиб, халқ билан мулоқотда бўлиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан бевосита танишиш мақсадида Хоразмга жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Хоразмда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишиб, халқ билан мулоқотда бўлиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш учун мамлакат бўйлаб тез-тез сафар қилиб туради.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди. 

Асосий мавзулар