ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда илк бор Беларус Республикасига ташриф буюриши мумкин, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон давлат раҳбари сифатида Беларусь республикасига биринчи ташрифи бўлади. Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик ҳамкасбини “дўсти ва биродари” сифатида ҳамиша қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Носиржон Юсуповнинг айтишича, ҳар икки тараф ташрифга пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва 19 та ҳужжатни имзолашган эди. Шунингдек, икки давлат Бош вазирлари ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитасини” тасдиқлашган эди.