Туристларни қандай жалб қилиш керак: Мирзиёев Хивада маслаҳат берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев во время посещения Хивы
Шавкат Мирзиёев во время посещения Хивы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асосий мақсад - Хивага келган одам катта таассурот, билим олиб кетсин, бу ерда кўпроқ қолиб вақтини мазмунли ўтказсин, деган фикрда президент Шавкат Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. Президент Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, Хива шаҳрининг тарихий қисмини батафсил режалаштиришга оид лойиҳалар билан танишди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёев для ознакомления с социально-экономическими проектами отбыл в Хорезмскую область - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ҳолат билан жойида танишиш мақсадида Хоразмга жўнаб кетди

Давлат раҳбарига мамлакатда халқаро бренддаги меҳмонхоналар бунёд этиш, савдо ва сервисни кенгайтиришга қаратилган режалар тақдим этилди.

"Ўзи бизнес нима дегани? Манфаат дегани. Ўзбекистонда туризм жуда манфаатли, истиқболли соҳа. Шунинг учун бу соҳага тадбиркорларни, инвесторларни кўпроқ жалб этиб, уларга "яшил йўлак" қилиб бериш керак", - деди Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар билан суҳбат давомида уларнинг инвестиция таклифлари бўйича кўрсатмалар берар экан.

Президент Хива яқинида кўп қаватли уйлар қуриб, шаҳарнинг тарихий қисмида яшаётган аҳолини босқичма-босқич кўчириш, қалъа ичидаги уйларни сайёҳлик объектларига айлантириш зарурлиги бўйича топшириқ берди.

"Биз чет эллик туристларни қадимий тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилишимиз мумкин. Лекин Хоразмнинг, Хиванинг тарихи тўлиқ ўрганилмаган, уни таништириш бўйича тизим ҳам йўқ. Шунинг учун Хоразм тарихини энг қадимги даврдан бошлаб йилма-йил ўрганиб, одамларга содда тилда тушунтиришни йўлга қўйиш керак. Муҳим даврлар ва воқеалар, ҳар бир хон ҳаёти бўйича шоу-румлар ташкил этиб, сайёҳларни қизиқтириш зарур. Хивага келган одам катта таассурот, билим олиб кетсин, бу ерда кўпроқ қолиб вақтини мазмунли ўтказсин", - деди Мирзиёев.

Ўзбекистон Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Туризм қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотларга шу бўйича топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0