Савдо, транспорт ва хавфсизлик: Мирзиёев МДҲ етакчилари билан нималарни муҳокама қилди

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин на неформальном саммите СНГ
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин на неформальном саммите СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон келаси йил МДҲда ҳамраис, 2020 йилда эса МДҲ Давлат раҳбарлари саммитига мезбон бўлади

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Зампредседателя комитета Госдумы РФ по образованию Геннадий Онищенко - Sputnik Ўзбекистон
Россиядаги ўзбек маҳсулотлари: Онищенко асосий муаммо ҳақида гапирди

Ўзбекистон раҳбарини Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кутиб олди. 

Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланди. 

Учрашувда Ҳамдўстлик давлатларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, хавфсизликни мустаҳкамлаш, замонавий хатар ва таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида алмашувларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон келаси йил МДҲда ҳамраис, 2020 йилда эса МДҲ Давлат раҳбарлари саммитига мезбон бўлади.

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаНеформальный саммит глав СНГ
Савдо, транспорт ва хавфсизлик: Мирзиёев МДҲ етакчилари билан нималарни муҳокама қилди - Sputnik Ўзбекистон
Неформальный саммит глав СНГ

МДҲ норасмий саммити доирасида Мирзиёев қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама суҳбатлар ўтказди.

Уларда 2018 йилда самарали шерикликнинг асосий якунлари ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шу билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи якунига етди.

Янгиликлар лентаси
0