Мирзиёев Миллий гвардия ИИВ ва Мудофаа вазирликларига рақиб эканини айтди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью подразделения Национальной гвардии
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью подразделения Национальной гвардии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчиликни жиловлаш бўйича Тошкент тажрибаси иш бермоқда, лекин ҳали олдинда амалга оширадиган ишларимиз кўп, деди Ўзбекистон раҳбари

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. "Нима учун Миллий гвардияни ташкил қилдик? Нега десангиз, Ички ишлар органига жамоат тартибини сақлаш бўйича рақобат бўлиши керак. Битта органга ишонсак, ҳеч қачон натижа бўлмайди. Фақат ИИВ эмас, керак бўлса Мудофаа вазирлигини ҳам қўшамиз", деди Конституциянинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев поздравляет граждан с Днем Конституции - Sputnik Ўзбекистон
"Ислоҳотлар, судьялар ва пенсия": Мирзиёев Конституция байрамида нималар ҳақида гапирди

"...жиноят олдин қачон содир бўларди? Кечаси 11дан (эрталаб) олтигача. Лекин 11дан олтигача ҳамма идоралар раҳбарлари дам оларди. Бу қандай жиноятни жиловлаш бўлди? ... Шу учун кечаси Тошкентда судья ҳам, прокурор ҳам ишлайди. Кечаси Тошкентда ишлайдиган алоҳида Миллий гвардия, алоҳида ички ишлар органлари раҳбарлари (бор). Бевосита 24 соатлик ишга ўтилган", - деди президент.

Давлат раҳбари сўзларига кўра, Ўзбекистонда умумий жиноятчилик 36%га камайиши эришилгани, 3205та ёки 35%дан зиёд маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.

Мирзиёев Миллий гвардия нима учун тузилганига тўхталар экан, у мамлакат тинчлигини сақлаш учун тузилганини таъкидлади.

"...жаҳон ҳамжамиятига чиқаяпмиз Ўзбекистон номини тараннум этиб. Улар биринчи сўрайди, у юрт тинчми деб. Энг катта кафолат ана шу тинчлигимиз. Шуни учун кеча битта қарор қабул қилдик. Қорақалпоғистон республикасида жиноятчиликнинг олидини олиш бўйича мутлақо янги тизим - Қорақалпоғистон тажрибаси бўлади", - деди Ўзбекистон раҳбари ва бу ҳақда кейинчалик ўзи ҳисобот беришини қўшимча қилди.

Ўзбекистон раҳбари коррупция бор жойда жиноят очилмай қолишини, шу боис, эндиликда жиноятни очмайдиган участкавойлар жаримага тортилишини қўшимча қилди.

"Ҳозир ички ишлар тизимида ҳамма бир хил ойлик олади. Энди ундай бўлмайди. Жиноятни очган одамга ойлигига катта пуллар берамиз, жиноятни очмаган участкавойлар ойлигига 50% жарима соламиз. Адолат ҳамма жойда бўлиши керак. Ишлаган одамни рағбатлантирамиз, ишламаган одамлар билан хайрлашамиз", деди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0