18:29 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился со спецпредставителем госсекретаря США по афганскому примирению Залмаем Халилзадом

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон президентининг тинчлик дастурини қўллаб-қувватлади

Пресс-служба МИД Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)
104 0 0

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани яқинда Женевада “Афғонистон учун тинчлик дастури”ни тақдим қилган эди.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича Махсус вакили Залмай Халилзод бошчилигидаги делегациясини қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон – Америка кун тартибининг кенг қамровли масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
“Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йил май ойида АҚШга қилган ташрифи ва Президент Доналд Трамп билан музокаралари натижасида янгича суръат олган икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланаётгани мамнуният билан эътироф этилди”, - деб қайд қилади вазирлик матубот хизмати.

Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг истиқболлари муҳокамаси чоғида муаммони ҳарбий йўл билан ечиб бўлмаслиги яна бир бор тасдиқланди.

“Ҳеч бир афғон ушбу сиёсий жараёнидан четда қолиб кетмаслиги керак. Дунё ҳамжамияти бутун афғон жамиятининг мамлакатдаги тинчлик ва тараққиёт йўлидаги умуммиллий манфаатлар артофида жипслашишига кўмаклашиши керак”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, учрашувда президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг яқинда Женевада илгари сурган “Афғонситон учун тинчлик дастури” қўллаб-қувватланди ва Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий обектларни бунёд этишнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

АҚШнинг Афғонистонда миллий ярашув жараёни бўйича махсус вакили Залмай Халилзад 2-20 декабрь кунлари бир неча давлатларга ташриф буюрмоқда. Ўзбекистондан ташқари Покистон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, Туркманистон, Бельгия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатарга ташриф буюради.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги тинчлик ўрнатиш масаласи Ўзбекистон ташқи сиёсатининг фаол йўналишларидан бирига айланган. Бундай бўлишига қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жиддий сабаблар мавжуд. Тошкентда охирги йил давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган бир неча халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Улардан энг муҳимларидан бири - ноябр ойида Афғонистон тинчлик ўрнатиш бўйича Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон иштирокида уч томонлама комиссиянинг тузилиши бўлди. Халқаро экспертлар фикрига кўра ушбу комиссия Афғонистонда тинчлик ўрнатишда муҳим рол ўйнаши керак.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)

Асосий мавзулар