Грозин: террорчилар тармоқли бизнес модели бўйича ишлашни бошладилар

Oбуна бўлиш
Янги тузилмада битта филиалнинг йўқ қилиниши бутун тармоқнинг фош этилишига олиб келмайди, нега деганда турли давлатлардаги бўлинмалар ўзаро деярли боғланмаган, деб ҳисоблайди сиёсатшунос Грозин

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. МДҲ давлатлари Ўрта Осиё Институти бўлими раҳбари Андрей Грозин жангарилар фаолияти стратегиясига изоҳ берди.

ФСБ России пресекла деятельность группы лиц, причастных к финансированию терроризма - Sputnik Ўзбекистон
Хайрия баҳонасида террорчилар учун пул жамлаган гуруҳ қўлга олинди

Сал олдин ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси раҳбари Евгений Сысоев террорчилар материал-техник қўллаб-қувватлаш ва молиявий канал манбаларини янги, кенгайтирилган шаклда ташкил этаётгани ҳақида айтган эди. Сысоевга кўра, террорчилар минтақавий филиаллар фаолияти асосида ўз ишларини тармоқлашган бизнес ҳолатига келтиришмоқда.

Sputnik Тожикистон радиоси эфирида Грозин - терроризмга қарши кураш самарадорлигининг пасайиши - таъқиқланган ташкилотларнинг тармоқли тизимда ишлашга ўтгани билан боғлиқ, деб айтди.

"Террорчилар янги бизнес-стратегиялардан фойдаланишни бошлашди. Табиийки, марказ ва филиаллар билан аниқ алоқани йўлга қўйган тармоқли террористик тузилмаларни стандарт ташкилотлардан кўра йўқотиш мураккаброқ. Янги тузилмада битта филиалнинг йўқ қилиниши бутун тармоқнинг фош этилишига олиб келмайди, нега деганда турли давлатлардаги бўлинмалар ўзаро деярли боғланмаган. Яъни, бу ерда қадимий грек афсоналарида бўлгани каби, ушбу тузилмаларни аждар тишларига ўхшатиш мумкин - уларни узиб ерга ташлашингиз билан янгилари пайдо бўлади", - деди сиёсатшунос.

Грозинга кўра, Афғонистонда "Ал-Қоида" жангарилари ўтиб олган тармоқли стратегия - ўзига хос "қора туйнук"ни ташкил этади. Бугун ҳам деярли ҳеч нарса ўзгармаган. Грозин террорчилар ўз ишларини бош марказ билан алоқага чиқмаган ҳолда янги технологик воситалар ёрдамида мувофиқлаштиришлрини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0