18:03 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Мост Дружбы через реку Амударью на границе Узбекистана и Афганистана

Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

© Flickr / ResoluteSupportMedia
Сиёсат
Ҳавола олиш
516 0 0

Сўғд вилоятида Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари Афғонистон билан чегарадаги вазиятни муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари биринчи қўшма ҳарбий кенгаш йиғилишини ўтказишди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Йиғилиш 21-22 декабрь кунлари Сўғд вилоятининг Гулистонида ўтказилди.

Учрашувда Тожикистон чегара қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Раджабали Рахмонали ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони, генерал-майор Руслан Мирзаев ва чегара қўшинлари бошқарма раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Ҳарбий кенгашда Афғонистон билан чегарадаги вазият муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари 2019 йил учун ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишди.

Ҳужжатнинг асосий мақсади - мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда давлат чегарасини ҳимоя қилишдир.

Асосий мавзулар