Мирзиёев ДХХ ходимларининг устувор вазифасини белгилаб берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на расширенном совещании с сотрудниками СГБ
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на расширенном совещании с сотрудниками СГБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда давлат хавфсизлик хизматининг бошқа давлат органлари ва идоралари билан ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлигини кучайтиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди

ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 25-декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ўтказилган йиғилишда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ва галдаги устувор вазифаларни муҳокама қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
ДХХ Бухорода экстремистик гуруҳни қўлга олди

Йиғилишда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, ҳукумат аъзолари, Давлат хавфсизлик хизмати шахсий таркиби, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Видеоселектор орқали тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари кузатиб борди.

Давлат хавфсизлик хизматининг бошқа давлат органлари ва идоралари билан ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлигини кучайтиришга доир долзарб масалалар кўриб чиқилди. 

Узоқ ва яқин минтақаларда халқаро терроризм, экстремизм ва трансчегаравий жиноятчилик фаоллашган бугунги шароитда мамлакат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.

Қилмишига чин дилдан пушаймон бўлгани ва ёт ғоялардан тўғри йўлга қайтгани учун жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган экстремистик ташкилотларнинг собиқ аъзолари ва тарафдорларини нормал ҳаётга қайтаришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш чоралари белгиланди.

Ижтимоий-иқтисодий соҳаларни комплекс ривожлантириш бўйича сектор раҳбарларига мазкур шахсларнинг маиший муаммоларини ҳал қилиш, уларни ишга жойлаштириш ва жамият ҳаётига жалб қилиш юзасидан топшириқлар берилди. 

Шунингдек, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўлаётган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. 

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқининг ижтимоий хавфсизлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Озиқ-овқат, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар хусусида сўз юритилиб, йўналишлар аниқ-равшан кўрсатиб ўтилди.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Катта пора сўраган Юнусобод тумани ҳокими ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Президент Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг янги ҳудуди ва янги биноси, унинг фаолияти, моддий-техник имкониятлари билан танишди, ходимлар билан мулоқотда бўлди. 

Шу ерда таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш жараёнида қўлланиладиган махсус техника ва қурол-аслаҳалар намойиш этилди.

Мирзиёев Ўзбекистон халқи тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифа эканлигини, ҳар бир хизматчи ушбу шарафли масъулиятни қалбан ҳис этиб, ҳар томонлама етук ва огоҳ бўлиши зарурлигини таъкидлаб, муҳим кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0