АҚШ Афғонистондан Ўрта Осиё давлатлари сиёсий ишига аралашиш учун фойдаланади

Oбуна бўлиш
Федерация кенгаши мудофаа қўмитаси аъзоси Франц Клинцевичга кўра, АҚШ бундан олдин ҳам бир неча маротаба Афғонистон ҳудудидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилган, аммо Совет Иттифоқи уларнинг барча режаларини пучга чиқарган

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. АҚШ Ўрта осиё мамлакатлари сиёсий ишларига фаол аралашиш учун Афғонистонга кўп урғу бермоқда, бунинг боиси эса - Россияга босим ўтказишдан иборат, деди РИА Новостига Федерация кенгаши мудофаа қўмитаси аъзоси Франц Клинцевич.

Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон муаммолари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ташвишлантиради – Тюрденев

Илгарироқ ОАВлар АҚШ Афғонистонда фақат спецназни қолдириб, қолган ҳарбий контингентни икки марта қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

"АҚШ Афғонистондан Ўрта Осиё мамлакатлари ички ишларига аралашишни бошлаш учун майдон сифатида фойдаланишади, бу кампания мақсади - Россияга бўлган босимни давом эттириш", - деган Клинцевич.

Клинцевичнинг сўзларига кўра, "Толибон" радикал ҳаракатини назорат қилиш ва "ИД" террорчилик уюшмасини ривожлантириш учун америкаликларга қолган контингент етарли ҳисобланади.

"Кейинчалик ушбу террористик уюшманинг имкониятлари ва ресурслари Ўрта Осиё давлатларидаги ҳолатни нотинчлантириш, ва у ерларда тўқ сариқ инқилобларни юзага келиши учун замин яратишда фойдаланилади", - деб қайд этди қонун чиқарувчи.

Клинцевич шунингдек, АҚШ қаерга кириб борган бўлса, у ердан ҳеч қачон чиқмаслигига эътибор қаратди.

"АҚШ бундан олдин ҳам бир неча маротаба Афғонистон ҳудудидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга ҳаракат қилган, аммо Совет Иттифоқи уларнинг барча режаларини пучга чиқарган эди", - деди у.

Янгиликлар лентаси
0