Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с главой МИД Кыргызстана Чингизом Айдарбековым
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился с главой МИД Кыргызстана Чингизом Айдарбековым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда 2018-йилнинг 11 ойи давомида ўзаро савдо ҳажми 2017-йилнинг ушбу даврига нисбатан 55 фоизга ошиб, 363 миллион долларни ташкил этгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига кеча келган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан музокаралар ўтказди.

“Суҳбат чоғида мамнуният билан қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида турли даражаларда, аввало давлат раҳбарлари ўртасида мунтазам ҳамкорликни ўрнатилгани туфайли икки томонлама муносабатларда мисли кўрилмаган дўстона муҳит яратилди, бу эса тўпланиб қолган муаммоларни изчил ҳал этиш ва ҳамкорликнинг янги босқичига кўтаришга имкон берди”, - дейилган ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирлар асосий эътиборни сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки мамлакат алоқаларини 2019-йилда ва истиқболда янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларга қаратдилар.
Учрашувда 2018-йилнинг 11 ойи давомида ўзаро савдо ҳажми 2017-йилнинг ушбу даврига нисбатан 55 фоизга ошиб, 363 миллион долларни ташкил этгани қайд этилди.

“Ўзбекистоннинг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгаши мажлисларини икки давлат Бош вазирлари раҳбарлигида мунтазам равишда ўтказилиши икки томонлама муносабатларда муҳим рол ўйнайди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, 12-13-январ кунлари Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокида бўлиб ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи учрашуви кун тартибига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ушбу шаклдаги форум турли йўналишлардаги минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш имконини беришига ишонч билдирилдилар.

Музокаралар якунида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари икки томонлама ва Марказий Осиё шаклидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Янгиликлар лентаси
0