17:03 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Шавкат Мирзиёев посетил современный жилой комплекс на массиве Корасув города Самарканда

Мирзиёев Самарқандда кўпроқ кўп қаватли уйлар қуришни топширди

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
348 0 0

Президент Самарқанд сейсмик жиҳатдан ҳам қулай ҳудудда жойлашгани боис келажакда кўп қаватли уйлар қурилиши зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган замонавий аҳоли массивини бориб кўрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

2018 йилнинг ўзида жами 1 минг 344 хонадондан иборат 32 та 7 қаватли кўп қаватли арзон уй барпо этилди. Бундан ташқари, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия хизматчилари ва ёш оилаларга мўлжалланган 5 қаватли 12 та турар жой қуриб, фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, ҳудудда хусусий боғча, шаҳар ички ишлар бўлими, савдо ва маиший хизмат мажмуаси, “Регистон” супермаркети қуриб битказилди. 540 ўринли умумтаълим мактаби қурилиши якунланмоқда. 

Давлати раҳбари Жасур Турсунқулов ва Жамшид Каттақуловлар оилалари кўчиб кирган янги хонадонларни кириб кўрди, уй соҳиблари билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев посетил современный жилой комплекс на массиве Корасув города Самарканда
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган замонавий аҳоли массивини бориб кўрди.

“Самарқанд туризм маркази бўлиши керак. Шунинг учун бу ерда кўп қаватли уйлар қурилишини кўпайтирамиз. Шаҳар марказида энг замонавий талабларга жавоб берадиган уйлар қурилиб, аҳолини таъминлаймиз. Уйларни қуришдан олдин унинг эгаси, қайси қаватда, неча хонали уйда яшашигача аниқ бўлиши лозим”, - деди Мирзиёев.

Қорасув массивида 2019 йилда фойдаланишга топшириладиган уйлар лойиҳалари, жумладан, “Агромир билдингс” компанияси томонидан Туркиянинг замонавий технологияси асосида монолит усулида барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар тақдимотлари ўтказилди.

Мирзиёев Самарқанд сейсмик жиҳатдан ҳам қулай ҳудудда жойлашгани боис келажакда вилоятнинг Каттақўрғон, Ургут, Пахтачи, Нарпай, Қўшработ туманлари марказларида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши зарурлигини таъкидлади.

Асосий мавзулар