17:00 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова

Камилов ва Атамқулов “Ўзбекистонда Қозоғистон йили”ни ўтказиш масаласини муҳокама қилишди

© Sputnik / Сергей Пятаков
Сиёсат
Ҳавола олиш
333 0 0

Абдулазиз Камилов Бейбут Атамқуловни юқори ва масъулиятли Қозоғистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

ТОШКЕНТ, 12 янв  — Sputnik. 2019 йил 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон иштирокида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви доирасида Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Абдулазиз Камилов Бейбут Атамқуловни юқори ва масъулиятли Қозоғистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида вазирлар томонидан қайд этилганидек,Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг Остона, Самарқанд ва Сариагашда, халқаро ташкилотлар тадбирлари чоғида ўтказилган учрашувлари кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларига янги жўшқинлик берди. 2018 йилда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлислари, биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва бошқа муҳим қўшма тадбирлар икки томонлама ҳамкорликни амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга имкон берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди. Хусусан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида ўзаро савдо ҳажми 38 фоизга ошиб, 2,6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этгани бундан далолат беради. Ҳудудлараро муносабатлар, икки мамлакат чегараолди вилоятлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш соҳасида фойдаланилмаган салмоқли имкониятлар мавжуд.

Музокарада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Маслаҳатлашув учрашувига тайёргарлик кўриш ва унда Қозоғистон делегацияси иштирокига доир масалалар муҳим ўрин эгаллади.

Шунингдек, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари билан боғлиқ икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

Вазирлар “Қозоғистонда Ўзбекистон йили”нинг муваффақиятли якунларини мамнуният билан қайд этдилар ва 2019 йили “Ўзбекистонда Қозоғистон йили”ни ўтказишга тайёргарлик юзасидан фикр алмашдилар.

Асосий мавзулар