07:18 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
937 0 0

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига қўйилган мемориаллар эса бутунжаҳон инсоният мемориали этиб эълон қилиниши илгари сурилмоқда. Бу ташаббус ушбу ёдгорликларни вандализм актидан ҳимоя қилиб, уларнинг йўқ бўлиб кетишидан асраши таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Россия Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларига Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича нацизм устидан қозонилган ғалабани БМТ Бош ассамблеяси даражасида инсоният бутунжаҳон мероси этиб эълон қилинишини қўллаб-қувватлашни таклиф этмоқчи, деб хабар қилди РИА Новостига РФ Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв. 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба шарафига қўйилган мемориаллар эса бутунжаҳон инсоният мемориали этиб эълон қилиниши илгари сурилмоқда. Бу ташаббус ушбу ёдгорликларни вандализм актидан ҳимоя қилиб, уларнинг йўқ бўлиб кетишидан асраши таъкидланмоқда.

"Айни вақтда биз ушбу мавзуларни БМТ, ЮНЕСКОда илгари суриш устида фаол иш олиб бормоқдамиз... Биз Россия президентига ушбу ташаббусни коллектив ташаббус этиш имкониятини кўриб чиқишни ва ШҲТ мамлакатлари номидан уни БМТда тақдим этишни таклиф этдик. Июнь ойида ШҲТ саммити бўлиб ўтади. Ҳозирда ушбу ташаббус қўллаб-қувватланишини таъминлаш мақсадида миллий координаторлар даражасида иш олиб борилмоқда", - деди Косачев.

Унга кўра, агар ташаббус ШҲТ саммитида қўллаб-қувватланса, уни коллектив ташаббус сифатида тақдим этиш мумкин бўлади. "Агар бу амалга ошса, БМТ Бош ассамблеясининг анъанавий нацизмни қаҳрамонлаштиришга йўл қўймасликка доир ҳар йилги - сентябрь ва октябр ойларида овоз бериладиган сессияларида ушбу низом билан чиқиш қилса бўлади. Бу бизнинг назаримизда муҳимдек кўринмоқда", - деб қўшимча қилган у.

Асосий мавзулар