Ўзбекистонда бешинчи сиёсий партия рўйхатга олинди

© МинЮстЎзбекистон Экологик партияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон Экологик партияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги томонидан янги партия давлат рўйхатидан ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик телеграм-каналида хабар қилинди.

Янги партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган.

Алиханов Борий Батырович - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна бир сиёсий куч майдонга келди

Шу муносабат билан, Адлия вазирлигида Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раисига партия давлат рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим қилинган.

Маълумот учун: дунёда экология йўналишидаги қарийб 100 та сиёсий партия фаолият юритади. Одатда “яшиллар” номи билан юритилувчи бу партиялар, парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна бир сиёсий партия - Ўзбекистон экологик партияси пайдо бўлгани ҳақида маълум қилгандик.

Янгиликлар лентаси
0