Ўзбекистон Мудофаа вазири илк бор АҚШдаги ҳарбий ўқув машғулотларини кузатади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов
Министр обороны Узбекистана Абдусалом Азизов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Жанубий зарба” – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари.

ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Кемп-Шелби ҳарбий базасида “Жанубий зарба” ўқув машғулотларини илк бор кузатади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов бошчилигидаги делегация Америка томонининг таклифига биноан 2019-йилнинг 26-30-январ кунлари АҚШга ташриф буюради.

“Мамлакатимиз Мудофаа идораси вакиллари Кемп-Шелби ҳарбий базасида (Миссисипи штати) “Жанубий зарба” ўқув машғулотларининг фаол фазасини кузатиб боришади”, - дейилади хабарда.

Совместные учения Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда ўзбек ҳарбийлари иштирокида машғулотлар қандай ўтди

“Жанубий зарба” – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган ўқув машғулотлари. Мақсади – қуруқликдаги, сувдаги ва ҳаводаги турли қўшин турларининг қўшма ҳаракатларини машқ қилиш. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари илк бор мазкур тадбирда иштирок этмоқда, дея маълум қилади вазирлик.

Шунингдек, ҳарбий делегация Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказади, Ўзбекистон мудофаа идораси ва CENTCOM ўртасидаги Ҳарбий алоқалар режасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашади.

Янгиликлар лентаси
0