15:51 23 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Американский флаг перед Капитолием в Вашингтоне

АҚШ: Россия ва Хитой Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтирмоқда

AP Photo / J. Scott Applewhite
Сиёсат
Ҳавола олиш
82610

Россия Вашингтон билан мулоқотни қисқартириш талаби билан Марказий Осиё раҳбарларига босим ўтказишда давом этади, деб баёнот қилмоқда АҚШ миллий разведкаси раҳбари Дэниел Коутс

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. АҚШ разведкаси Россия ва Хитой Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтирмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РИА Новости АҚШ миллий разведка директори Дэниел Коутс баёнотига таяниб хабар қилди.

"Россия ўз ташаббуслари, шунингдек хавфсизлик соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Вашингтон билан мулоқотни қисқартириш мақсадида Марказий Осиё етакчиларига босим ўтказишда давом этади", - дейилади Коутснинг конгрессга кўрсатмаларида.

"Бир вақтнинг ўзида Хитой асосан ўз иқтисодий ташаббусларини илгари суриш учун Марказий Осиё давлатлари билан мулоқотни кенгайтиришда давом этади. Пекин регионал ностабиллик Хитойнинг иқтисодий манфаатларини йўққа чиқариб, экстремистлар фаолиятига имкон яратадиган муҳит юзага келишидан ташқишда", - деб қўшимча қилган Коутс.

АҚШ миллий разведка раҳбари шунингдек, Ўзбекистонда иқтисод ва давлат бошқарувининг заифлиги туфайли радикал кайфиятнинг кучайиши хавфи сақланиб қолаётгани ҳақида маълум қилган.

Асосий мавзулар