04:34 21 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Германии

Люксембург Буюк герцоги Мирзиёевнинг ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлади

© Пресс-служба президента Узбекистана.
Сиёсат
Ҳавола олиш
14110

Люксембург ҳукмдори Афғонистондаги тинчлик, хавфсизлик ва ривожланишни таъминлашдаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этди.

ТОШКЕНТ, 1 февр – Sputnik. Люксембург Буюк герцоги Анри Шавкат Мирзиёевга фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсатини, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг фаоллашганини маъқуллади.

Ўзбекистон ТИВ хабар қилишича, Ўзбекистон элчиси Дилёр Ҳакимов (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) Люксембург Буюк герцоги Анрига ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг Люксембург раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун улкан салоҳиятнинг мавжудлигини эътироф этди.

Шунингдек, Ҳакимов ва Анри Люксембург Ташқи ишлар вазири Жан Ассельборннинг икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон алоқаларини, айрим минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентга амалга оширадиган ташрифининг муҳимлиги қайд этишди.

Асосий мавзулар