21:30 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99

Россия Мудофаа вазирлиги Афғонистондаги уруш ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этди

© Sputnik / Andrey Solomonov
Сиёсат
Ҳавола олиш
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)
1991 0 0

Ўттиз йил аввал, 1989 йил 15 февралда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этган эди.

ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганининг 30 йиллик муносабати билан ҳужжатларни ошкор этди. Мудофаанинг расмий сайтида ҳарбий қисмлар, ҳарбийларнинг қаҳрамонликлари ва жаросати ҳақида ҳикоя қилувчи лойиҳа ишга тушди.

Ошкор этилган ҳужжатларда совет қўшинлари олдига қўйилган вазифалар, муҳим ҳужжатлар, йирик қурол-яроғ ва ўқ-дорилар омборини эгаллаб олиш  ҳамда қаҳрамонлик кўрсатган аскарларнинг тақдирланиши ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек, ҳарбийлар ва осуда аҳоли ўртасида муносабатлар қай тарзда шаклланганидан далолат берувчи  тарихий фактлар эълон қилинган.

Мудофаа вазирлигининг фикрига кўра, жанговар ҳаракат айрим иштирокчиларининг ҳисобга олиш карточкаси алоҳида қизиқиш уйғотади.

Ўттиз йил аввал, 1989 йил 15 февралда совет қўшинлари Афғонистонни тарк этди. Бу воқеа урушга нуқта қўйди.
Афғонистонга жалб қилинган ўзбекистонликлар сони 65 минг нафарни ташкил этади. Жангчиларнинг 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида (35)

Асосий мавзулар