Мирзиёев ва Бердимуҳамедов Оролни қутқариш бўйича режаларни муҳокама қилишди

© president.uzШавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердимухамедов
Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердимухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш ва экологик фалокатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президенты Туркменистана и Узбекистана - Гурбангулы Бердымухаммедов и Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Бердимуҳамедов савдо ва энергетика масаласини муҳокама қилишди

Давлат раҳбарлари Аваза шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитининг муваффақиятли ўтказилгани ҳамда Туркманистоннинг ушбу жамғармадаги самарали раислиги минтақа мамлакатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг Орол муаммосини ҳал этиш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларига янги суръат бағишлаганини қайд этишди.

Суҳбат давомида БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фонди ўз фаолиятини бошлагани ҳамда денгизнинг қуриган тубида ўрмонлар яратиш бўйича олиб борилаётган кенг миқёсли ишлар юксак баҳоланди.

Орол денгизи тубидан сув чиқди

Шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси юзасидан, жумладан, жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш тўғрисида фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари қардош халқлар ва мамлакатлар фаровонлиги йўлида Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади

Янгиликлар лентаси
0