09:12 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова

Экстремистларни таъминлаётган "озуқа муҳитини" бартараф этишда давом этиш керак - Камилов

© Sputnik / Сергей Пятаков
Сиёсат
Ҳавола олиш
40410

Камилов Ўзбекистоннинг ИҲТ ва унинг тузилмалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини ҳамда уларга мусулмон давлатларининг тенг ҳуқуқли мулоқоти учун майдон сифатида қарашини қайд этди

ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг терроризмга қарши туришда экстремистларни таъминлаётган ижтимоий-иқтисодий муҳитни бартараф этиш борасидаги ишларини юқори баҳолаймиз ва бу ишларни давом эттириш керак деб ҳисоблаймиз, деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида.

Вазир Ўзбекистоннинг ИҲТ ва унинг тузилмалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини ҳамда уларга мусулмон давлатларининг тенг ҳуқуқли мулоқоти учун майдон сифатида қарашини қайд этди.

"Биз ташкилотимизнинг терроризм ва диний экстремизмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Терроризмга қарши туришда нафақат террорнинг ҳар қандай кўринишини йўқ қилиш, балки бир вақтнинг ўзида экстремистларни таъминлаётган ижтимоий-иқтисодий муҳитни бартараф этиш борасидаги ишларни ҳам давом эттириш керак деб ҳисоблаймиз. Шу нуқтайи назардан ИҲТ Бош Котибияти томонидан аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, қашшоқликка қарши курашга, таълимни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор", - деди Камилов.

ТИВ раҳбари ИҲТ ТИВК кун тартибига киритилган муҳим масалалар, жумладан Афғонистонда кенг миқёсли тинчлик жараёнини йўлга қўйишга кўмаклашиш борасидаги Ўзбекистоннинг мавқейини билдириб ўтди.

Асосий мавзулар