13:50 24 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74

Путин чет эл разведкаси Россияда нима қидираётганини айтди

© Sputnik / Алексей Филиппов
Сиёсат
Ҳавола олиш
187212

Путинга кўра, чет эл разведкалари Россия йўналишида ўз фаоллигини оширишга интилишмоқда, шу боис РФ учун аҳамиятли бўлган маълумотларни ишончли ҳимоялаш лозим

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин чет эл разведка хизматининг Россиядан кўзлаётган мақсадлари ҳақида гапириб берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Чет эл разведкалари Россия йўналишида ўз фаоллигини оширишга интилишмоқда, шу боис РФ учун аҳамиятли бўлган маълумотларни ишончли ҳимоялаш лозим, деб баёнот қилди Владимир Путин.

"Биз бугун чет эл разведкалари Россия йўналишида ўз фаоллигини оширишга ҳаракат қилаётганини кўрмоқдамиз, улар турли йўллар билан сиёсий, иқтисодий, илмий, технологик характердаги маълумотларни олишга ҳаракат қилишмоқда. Сизнинг ишингиз шу қадар ишончли бўлиши лозим", - деди Путин ФСБ хайъат кенгашида.

Путин шунингдек, "бугун, чет эл разведкаси вакиллари олдинги даврдаги сингари, балки ундан ҳам кўпроқ РФ ичидаги воқеаларга таъсир кўрсатишга уринишади". Шу боис, Россия етакчиси ФСБ ўз ишини самарали, кундалик ва замонавий методлар асосида олиб бориши лозимлигини уқтирди.

Асосий мавзулар