11:01 27 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Шавкат Мирзиёев посетил обновленный комплекс Чашма

Мирзиёев: Одамлар бизга ишоняпти, эртанги кунга умид билан қараяпти

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
32410

Ўзбекистон раҳбари Нурота туманидаги тарихий қадамжони зиёрат қилди, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф доирасида Нурота туманидаги "Чашма" тарихий мажмуасида бўлиб, зиёлилар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, давлат раҳбари тарихий қадамжони зиёрат қилди, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

“Чилустун” ва “Панжвақта” масжидлари, Абул Ҳасан Нурий мақбарасини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев посетил обновленный комплекс Чашма
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф доирасида Нурота туманидаги "Чашма" тарихий мажмуасида бўлиб, зиёлилар билан суҳбатлашди.

Шу борадаги лойиҳа таклифлари билан танишар экан, президент зиёратчи ва чет эллик сайёҳлар учун қулайликларни ошириш, талаб юқорилигини инобатга олиб яна саксон ўринли меҳмонхона қуриш, сайёҳларга хизмат турларини кўпайтириб, аҳолини қўшимча даромад билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Маҳаллий аҳоли вакиллари - нуронийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар билан суҳбатда шу каби режалар, мамлакатимиз ва Навоий вилоятидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Шавкат Мирзиёев посетил обновленный комплекс Чашма
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф доирасида Нурота туманидаги "Чашма" тарихий мажмуасида бўлиб, зиёлилар билан суҳбатлашди.

Президент Нурота туманида ҳам тўпланиб қолган масалалар босқичма-босқич ҳал этилаётгани, ушбу ташриф чоғида яна улкан режалар белгиланишини қайд этди.

“Одамлар бизга ишоняпти, эртанги кунга умид билан қараяпти. Бу ишончни ҳар бир раҳбар юрагидан ўтказиб, янгича дунёқараш билан ишлаши, халққа хизмат қилиши керак. Энг катта масала - иш жойлари. Ҳамма ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган”, - деди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йили Навоий вилоятига ташрифи чоғида Нурота туманидаги “Чашма” зиёратгоҳи атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, сайёҳлар учун замонавий меҳмонхона қуриш юзасидан кўрсатмалар берган эди.

Асосий мавзулар