09:19 24 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС

Шавкат Мирзиёевга Навоий ИЭСнинг келажаги намойиш қилинди

Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
139 0 0

Навоий иссиқлик электр станцияси юқори даражада саноатлашган ва унга туташ минтақадаги истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий ИЭСда барпо этилаётган иккинчи буғ-газ қурилмаси билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятлари каби йирик корхоналар, иқтисодиётимизда салмоғи тобора ортиб бораётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолияти ва аҳолини янада ишончли электр энергия билан таъминлаш айнан ушбу станцияда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига бевосита боғлиқ.

Япониянинг “Mitsubishi Corporation” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems” консорциуми ҳамда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ўртасида мазкур буғ-газ қурилмасини бунёд этиш бўйича шартнома имзоланган эди. Умумий қиймати 432 миллион АҚШ долларига тенг ушбу иншоотнинг қуввати 450 мегаватт. Қурилиш “Mitsubishi Corporation and MHPS” консорциуми ва Туркиянинг “Calik Enerji” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. 

Президент буғ-газ қурилмаси газ турбинасининг ишлаш жараёнини кўздан кечирди. Буғ-газ қурилмаси тўлиқ тайёр ҳолда жорий йил сентябрь ойида ишга туширилади.

  • Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Пресс-служба президента Узбекистана
  • Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
    Пресс-служба президента Узбекистана
1 / 4
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
“Давлат раҳбари эътиборига лойиҳа амалга оширилиши туфайли эришиладиган натижалар ва буғ-газ турбинасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ҳақидаги тақдимотлар ҳавола қилинди”, - дейилади хабарда.

Буғ-газ қурилмаси ишга туширилиши натижасида йилига 3 миллиард 454 миллион киловатт-соат электр энергия ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади. Ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа самарасида 1 киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун шартли ёқилғи сарфи камайиши ҳисобидан йилига ўртача 829 миллион куб метр табиий газ тежалади. 

Ўзбекистонда энергетика тизимида 2025 йилгача яна бир қатор замонавий буғ-газ қурилмаларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу, ўз навбатида, минг нафардан ортиқ хизмат кўрсатувчи юқори малакали мутахассис тайёрлаш заруратини келтириб чиқаради. Президент ушбу эҳтиёжни таъминлаш мақсадида Навоий ИЭС базасида буғ-газ қурилмалари учун ходимлар тайёрлайдиган ўқув маркази ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Корхонада Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – JICA молиявий кўмагида ўқув маркази ташкил этилди. Ҳозирги кунгача бу ерда 166 мутахассис тайёргарликдан ўтди.  Давлати раҳбари корхонанинг ишчилари ва хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС
Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом монтажа второй парогазовой установки в Навоийской ТЭС

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида Навоий иссиқлик электр станциясида бўлиб, иккинчи буғ-газ қурилмаси пойдеворига тамал тоши қўйган эди.

Асосий мавзулар