14:32 25 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования семье Мираброра Усманова

Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов оиласига таъзия билдирди

© Пресс-служба президента
Сиёсат
Ҳавола олиш
639 0 0

Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Президент марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Мираброр Усмонов хонадонига ташриф буюриб, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қуръон тиловат этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди. Президент марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди.

“Мираброр Усмонов мустақиллигимизнинг оғир-енгил кунларини тортган, халқимизга, Ватанимизга катта хизматлар қилган улуғ инсон эди. Одамларга қўлидан келганча яхшилик қиларди. Оиласига, юртига, давлатга садоқатли эди. Кейинги пайтларда соғлиги яхши бўлмаса ҳам Сенатнинг ҳамма мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилди, фойдам тегсин дерди”, – деди давлат раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмонов шу йил 15 март куни оғир хасталик туфайли вафот этди. 

Асосий мавзулар