21:28 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Флаг республики Казахстан

Қозоғистоннинг вақтинчалик президенти эълон қилинди

© Flickr / Alex J. Butler
Сиёсат
Ҳавола олиш
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)
1328 0 0

Нурсултон Назарбоев, мамлакат конституциясида белгиланганидек, Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси, "Нур-атан" партияси раҳбари, мамлакат конституциявий кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритади

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Қозоғистон Сенати раиси Касим-Жомарт Токаев вақтинча президент сифатида мамлакатни бошқариб туради.

Назарбоев сешанба куни республика телеканаллари эфирида халқига мурожаат қилар экан, ўз президентлик ваколатларини топшириш қарорини эълон қилди.

Эртага, 20 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да, Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи сифатида Парламент палаталарининг умумий мажлисида қасамёд қабул қилади.

"Президент сайловлари ўтказилади. Президент вазифасини вақтинчалик бажариш ваколати сенат спикери Касим-Жомарт Токаевга топширилади", - деб баёнот қилди Назарбоев.

У ўзининг президентликдан кетиш қарорига изоҳ берар экан, "Менинг қарорим оддий қарор эмас. Мен мустақил мамлакатнинг биринчи президенти бўлишга мушарраф бўлдим. Биз сизлар билан СССР парчаларида муваффақиятли давлатни бунёд этишга муваффақ бўлдик", - деган сўзларни айтган.

Нурсултон Назарбоев, мамлакат конституциясида белгиланганидек, Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси, "Нур-атан" партияси раҳбари, мамлакат конституциявий кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритади.

Мавзу:
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)

Асосий мавзулар