19:27 20 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16

Жириновский Назарбоевдан Қозоғистондаги "қайта номлаш" жараёнини тўхтатишни сўради

© Sputnik / Александр Астафьев
Сиёсат
Ҳавола олиш
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)
346012

Жириновский Назарбоевни "президентлик нафақасига" чиққани билан табриклаган. Жириновскийга кўра, бу туфайли, Назарбоев энди кўпроқ дам олиб, яқинларига кўпроқ вақт ажратиш имконига эга бўлди

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан мамлакат кўчалари ва шаҳарлар номини уни шарафига қайта номлаш жараёнини тўхтатишни сўради. Жириновский рус тилига қўйилган чеклавларни олиб ташлашни ва лотин тилига ўтиш жараёнини тўхтатишни сўради.

Сал олдин Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев мамлакат пойтахти Остона номини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон этиб ўзгартириш таклифини киритган эди. Чоршанба куни Қозоғистон парламенти депутатлари икки ўқишда пойтахт номини ўзгартириш тўғрисида конституцияга тузатишлар киритишни маъқулладилар.

"Биз сиз билан икки марта юртдошмиз - иккимиз ҳам Қозоғистондан, иккимиз ҳам Олма-Отадан. Мен сиз туғилган қишлоққа яқин жойлашган Каскелен ва Чемолган қишлоқларида кўплаб маротаба бўлганман. Сиз Олма-отадаги "яшил бозорни" эслайсизми, мен ҳам у ерда бўлар эдим, эҳтимол болаликда биз ўша ерларда битта вақтда бўлгандирмиз. Бу бизни яқинлаштириб туради. Шу муносабат билан мен сизга илтимос билан мурожаат қилаяпман: Нурсултон Абишевич, Қозоғистондаги сизнинг шарафингизга бўлаётган қайта номланиш жараёнини тўхтатсангиз. Пойтахт номини ўзгартириш фикри ҳатто Мао Цзедуннинг миясига келмаган, унинг атрофидагилар Пекин номини ўзгартириш масаласини кўтармаганлар", - дейилади Жириновский томонидан ёзилган мактубда.

Остона шаҳри номи Нурсултонга айланадиган бўлди >>>

У шунингдек, рус тилига қўйилган барча чекловларни бекор қилишга ҳамда лотин тилига ўтиш жараёнини тўхтатишга чақирган.

Жириновский Назарбоевни "президентлик нафақасига" чиққани билан табриклаган. Жириновскийга кўра, бу туфайли, Назарбоев энди кўпроқ дам олиб, яқинларига кўпроқ вақт ажратиш имконига эга бўлди.

Сиёсатчи, шунингдек, ЛДПРнинг бир гуруҳ депутатлари билан Қозоғистонга бориб, Назарбоев билан учрашишга тайёрлигини маълум қилган.

Мавзу:
Нурсултон Назарбоев ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди (21)

Асосий мавзулар