БАА ташрифи: 10 млрд доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в ОАЭ
Визит Шавката Мирзиёева в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон ва БАА ўртасида 10 миллиард доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Визит Шавката Мирзиёева в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Абу-Дабида Шавкат Мирзиёев тантанали кутиб олинди

Кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Инвестициялар, молия, муқобил энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди. Умуман, ташриф доирасида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилгани маълум қилинди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и наследный принц Абу-Даби Мухаммед бен Зайд Аль Нахайян
БАА ташрифи: 10 млрд доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и наследный принц Абу-Даби Мухаммед бен Зайд Аль Нахайян

Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев ва Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот чоғида сиёсат, инвестиция, хавфсизлик соҳалари юзасидан фикр алмашилди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика ва инфратузилма йўналишида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, фан-технология ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди. 

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0