03:23 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи самарали бўлди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи (9)
496 0 0

Ташриф давомида умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланди.

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи самарали бўлди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон раҳбари Абу-Даби шаҳрида мазкур Амирлик валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан, Дубай шаҳрида БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида мамлакатлар ўртасидаги савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли ҳужжатлар ва умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция келишувлари имзоланди. 

Ўзбекистон президенти Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи (9)

Асосий мавзулар