Ўзбекистон ва Туркманистон: вазирлар нималар ҳақида келишиб олишди

© МИД УзбекистанаУзбекистан и Туркмения: о чем договорились министры в Москве
Узбекистан и Туркмения: о чем договорились министры в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва шаҳрига МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилишида иштирок этиш учун келган икки давлат вазирлари учрашди.

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. 2019-йил 4-апрель куни МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (ТИВК) йиғилишида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Халқаро ва минтақавий кун тартиби борасида фикр алмашиш чоғида Туркманистоннинг 2019-йилда МДҲга раислиги доирасида ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади хабарда.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон Термизда нималар ҳақида келишиб олди?

Шунингдек, учрашувда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этилди. Бу борадаги долзарб масалаларни муҳокама қилинди.

2018-йилда ўзаро товар айланмаси ҳажми 302 млн. АҚШ долларидан ошиб, аввалги йилнинг шу кўрсатгичига нисбатан деярли 70% кўпроқни ташкил этди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0