16:36 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Рукопожатие

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласини муҳокама қилади

© Sputnik / Тигран Меграбян
Сиёсат
Ҳавола олиш
212 0 0

2019 йил 8 апрель куни Пекин шаҳрида Афғонистон масаласидаги навбатдаги Ўзбекистон-Хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. 2019 йил 8 апрель куни Пекин шаҳрида Афғонистон масаласидаги навбатдаги Ўзбекистон-Хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев ва Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Ден Сисзюн иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 март куни президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Афғонистондаги ҳолат юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Асосий мавзулар