Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял делегацию Объединенных Арабских Эмиратов
Президент Узбекистана принял делегацию Объединенных Арабских Эмиратов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганига юксак баҳо берди.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётганига юксак баҳо бериб, жорий йилнинг март ойида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида бўлиб ўтган олий даражадаги сермаҳсул учрашувлар икки давлат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришда янги босқични бошлаб бергани қайд этди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял делегацию Объединенных Арабских Эмиратов
Шавкат Мирзиёев БАА делегациясини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Узбекистана принял делегацию Объединенных Арабских Эмиратов

Ташриф якунида муҳим келишувларга эришилди, жумладан, иқтисодиётнинг турли тармоқларида умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Уларни тўлиқ амалга ошириш мақсадида мамлакатда тегишли “Йўл харитаси” қабул қилинди.

Бирлашган Араб Амирликларининг давлат бошқаруви ва инновацион ривожланиш соҳасидаги илғор тажрибани жорий этишда ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Мирзиёев Ўзбекистон-БАА келишувларини амалга ошириш бўйича топшириқлар берди

Шунингдек, вазир Муҳаммад ал-Қарқовий Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятининг мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини изчил ривожлантириш борасидаги интилиши қатъий эканини билдирди.

Ўзбекистон - БАА муносабатлари

Янгиликлар лентаси
0