12:48 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Касым-Жомарт Токаев

Биринчи учрашув: Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташриф санаси маълум бўлди

Kazakh Presidential Press Service/Handout via REUTERS
Сиёсат
Ҳавола олиш
57610

Президентлар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро аҳамиятга молик муҳим масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2019 йил 14 апрель куни икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон президенти лавозимига киришганидан илк бор учрашадилар. 

Тор ва кенгайтирилган таркибда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда икки томонлама дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади. 

Президентлар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда халқаро аҳамиятга молик муҳим масалалар юзасидан фикр алмашадилар. 

Давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Президентлар қўшни қардош мамлакатда муваффақиятли якунига етган Ўзбекистон йилининг мантиқий давоми бўладиган Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этадилар. Мазкур йил тадбирлари Қозоғистон санъат усталарининг концерти билан бошланади.

Асосий мавзулар