Мирзиёев АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакилини қабул қилди

© Пресс-служба Президента УзбекистанаМирзиеев побеседовал со Специальным представителем США
Мирзиеев побеседовал со Специальным представителем США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлашда афғон халқининг бош ролини назарда тутган ҳолда халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини самарали мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этди.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзодни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Делегация Республики Узбекистан во главе с Министром иностранных дел Абдулазизом Камиловым, участвующая в Мюнхенской конференции по безопасности, 14 февраля 2019 года встретилась с Президентом Исламской Республики Афганистан Мухаммадом Ашрафом Гани - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокаралар Самарқандда ўтказилади

Президент Ўзбекистон Афғонистон билан анъанавий яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратаётгани, ушбу мамлакатда барқарорлик ўрнатилиши ва иқтисодиёт қайта тикланишига амалий ҳисса қўшиш тарафдори эканини қайд этди. 

Шунингдек, давлат раҳбари Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлашда афғон халқининг бош ролини назарда тутган ҳолда халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини самарали мувофиқлаштириш зарурлиги қайд этди.

Махсус вакил мамлакатнинг Афғонистон халқига ҳар томонлама, жумладан, муҳим ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш орқали ёрдам беришга қаратилган сиёсатини юксак баҳолади.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласини муҳокама қилади

Учрашувда АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик музокараларига кўмаклашиш борасидаги конструктив саъй-ҳаракатларини, хусусан, Афғонистон ҳукумати вакиллари иштирокидаги мулоқотнинг навбатдаги даврасини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

Шунингдек, учрашув якунида томонлар Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этдилар.

Янгиликлар лентаси
0