07:46 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Казахстана Касым-Жормат Токаев

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Сиёсат
Ҳавола олиш
33010

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқоти самимий ва амалий руҳда ўтди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги  ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнотни қабул қилдилар. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум  ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланган.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум қабул қилинган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларга етказилади

Ушбу давлат ташрифи мамлакатларнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга интилиши қатъий эканини кўрсатди, дейилади хабарда.

Асосий мавзулар