15:06 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Тошкентда барча корейслар учун умумий бўлган дўстлик уйи очилди

© Фото: пресс-служба президента Узбекистана
Сиёсат
Ҳавола олиш
227 0 0

Ўзбекистондаги корейс диаспораси, шу ерда ишлаётган кореяликлар ва барча ўзбекистонликлар учун умумий уй бўлади, деб таъкидлади Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Корея президенти Мун Чже Ин

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. 20 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея президенти Мун Чжэ Ин Тошкент шаҳрида Корейс маданияти ва санъати уйини очиб берди. Тантанали маросимда етакчиларнинг рафиқалари ҳам иштирок этди.

"Пойтахтимиз кўркига кўрк қўшиб турган ушбу муҳташам иншоот қиёфасида замонавий архитектура ютуқлари ва анъанавий корейс маданияти уйғунлашган. Бу маскан халқларимизнинг мустаҳкам дўстлиги ва мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар юқори босқичга чиққанининг ёрқин тасдиғидир", - деди Мирзиёев.

Открытие Дома корейской культуры и искусства

"Бу марказ дўстлик, аҳиллик ва муштараклик майдонидир. Ўйлайманки, у Ўзбекистондаги корейс диаспораси, шу ерда ишлаётган кореяликлар ва барча ўзбекистонликлар учун умумий уй бўлади. Кўп жиҳатдан ўхшаш халқларимиз ва биродарлашган давлатларимизни боғлаб туради", - деди Мун Чжэ Ин.

Саҳнада корейсларнинг Ўзбекистонга кўчириб келиниши, ўзбек халқи билан аҳил яшаши ҳақида бадиий композиция намойиш этилди. 

Маълумки, 1937 йилда Узоқ Шарқдан ўн минглаб корейслар мамлакатга кўчирилган. Ўша пайтдаги қийинчиликларга қарамай, ўзбек халқи уларни очиқ қалб билан қабул қилган, уларга бошпана бериб, меҳр кўрсатган. Ўзининг меҳнатсеварлиги ва қатъий иродаси, халқлар ўртасидаги менталитети ўхшашлиги туфайли корейслар Ўзбекистонда иккинчи Ватанини топган. Улар Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросига, жамиятнинг фаол аъзоларига айланган. 

Бугунги кунда мамлакатда 180 мингдан зиёд корейс миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Уларнинг уч юзга яқини Ўзбекистоннинг юксак мукофотлари билан тақдирланган. 

Давлат раҳбарлари ўзбекистонлик корейс рассомлари асарлари кўргазмаси билан ҳам танишди. 

Корейс маданият ва санъат уйи 478 ўринли киноконцерт зали, конференциялар зали, кутубхона, бадиий галерея, ресторан ва хизмат хоналарни ўз ичига олган. У жамоатчилик ва ёшлар интиладиган, муштарак маданиятимизни бойитадиган яна бир масканга айланади. Бу кун алоҳида стратегик шерик давлатлар - Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари тарихида яна бир ёрқин саҳифа бўлиб қолади.

Асосий мавзулар